Ўзбекистонга 6 ой ичида 1,12 млн.дан ортиқ сайёҳ келди

Ўзбекистон 02 Август 2017 5002

2017 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 1,12 млн.дан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан хабар берди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Бутунжаҳон туристик ташкилоти ҳисоб-китоблари методологиясига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 6 ойи давомида 1 млн 125 минг сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги кўрсаткичдан 18 фоизга кўпроқ.

2017 йилнинг биринчи чорагида туристик хизматлар экспорти 694 млн долларни ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар