«АрМИ—2017» халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар бешинчи ўринда кетмоқда

Ўзбекистон 03 Август 2017 24612
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

«АрМИ—2017» халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган ҳарбийлар учта совринли ўринларни эгаллаб, умумий рейтингда бешинчи ўринда бормоқда. Россия 14та ғалаба билан биринчи ўринда, Қозоғистон ва Хитой ҳарбийлари иккинчи ва учинчи ўринларни банд қилиб турибди. Бу ҳақда «АрМИ—2017» доирасида ўтказилган брифинг пайти бош ҳаками Дмитрий Горбатенко маълумот берган.

Миср, Қирғизистон, Эрон, Озарбойжон, Мўғулистон ва Ангола биттадан совринли ўринга эгалик қилиб қуйи поғоналарни банд қилган. Тадбир давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар