Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистондаги Бишкек-Балиқчи трассасида юз берган йирик ЙТҲ туфайли Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланди. 24.kg нашрининг хабар беришича, 4 нафар ўзбекистонлик фуқаро шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон фуқаролари: 

1. Елена О., 1976 йилда туғилган. Аҳволи барқарор.
2. Вероника О., 2006 йилда туғилган. Аҳволи барқарор
3. Игорь О., 2006 йилда туғилган. Аҳволи ўртача оғирликда.
4. Людмила О., 1952 йилда туғилган. Аҳволи барқарор.

Автомобиль фалокати Иссиқкўл туманининг Қизил-Ўрук қишлоғи яқинида рўй берган. Автобус ва енгил автомобиль тўқнашиб кетган. Биринчисида Ўзбекистондан бўлган рақс жамоаси аъзолари, енгил автомашинада эса – беш йўловчи бўлган.