Америкалик YouTube-блогер Маркус Браунли профессионал кинокамералар ишлаб чиқарувчи RED компаниясининг Hydrogen смартфонининг илк прототипларини намойиш қилди. Унинг айтишича, қурилма алоҳида овоз баландлиги тугмаларига эга ва электр таъминот тугмасига бармоқ излари сенсори ўрнатилган қовурғали корпус олади.

Браунли шунингдек смартфон унинг пастки қисмидаги махсус коннекторга уланадиган аксессуарлар, мисол учун фотообъективлар учун маҳкамлагич қўлланганда смартфон қандай кўринишини намойиш қилди. Қурилма яратувчиларининг тушунтиришларича, улар бундай ечимда кичик ўлчамли видеосурат келажагини кўрмоқдалар.

RED Hydrogen’нинг яна бир хусусияти “4 ўлчамли” голографик экрани ҳисобланади. Блогерга дисплей ишлашини кўрсатиш тақиқланди, бироқ унинг айтишича, олинган тасвир “ақл оздиргудек, чуқур ва 3D га ўхшаш” бўлган.

RED Hydrogen анонси 7 июлда бўлиб ўтганди. Ўшанда қурилма Android операцион тизими негизида ишлаши, 5,7 дюйм диагоналли водород экран олиши ва RED камералари билан мослашган бўлиши маълум бўлганди.

Буюртма бўйича қурилманинг нархи 1,1 минг долларни ёки корпус материалига (алюминий ёки титан) боғлиқ ҳолда 1,5 минг долларни ташкил қилади.