Samsung компанияси Android тизимидаги SM-G9298 смартфонини расман намойиш этди. Унга Leader 8 номи берилган бўлиб, энг асосий ўзига хос жиҳати – йиғилувчи шаклга эга эканидадир.

Қурилманинг корпуси авиацион алюминийли қотишмадан тайёрланган. Шунингдек, смартфон Bluetooth 4.1, Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac, NFC чипи, GPS/ГЛОНАСС/Beidou/Galileo ресиверлари ҳамда бармоқ излари сканери билан жиҳозланди. Иловаларни тез очиш учун кўп функционал клавиш ҳам бор.

SM-G9298’нинг ўзига хос жиҳатлари:

•  Дисплей: иккита 4.2-дюймли Super AMOLED 1080p экран – биттаси олдинда ва иккинчиси орқада
•  Чип: Qualcomm Snapdragon 821 + GPU Adreno 530
•  Хотира: оператив — 4 Гб, сақлаш учун 64 + microSD 256 Гб.гача
•  Асосий камера: иккиталик, 12 мегапиксель f1.7 диафрагмали
•  Фронтал камера: 5 мегапиксель f1.9 диафрагмали
•  Аккумулятор: 2,300 мАс
•  Тизим: Android 6.0 Marshmallow
•  Ҳажми: 130.2 мм x 62.6 мм x 15.9 мм

Samsung SM-G9298 смартфони қатор аввалдан ўрнатилган иловалар билан тақдим этилмоқда. Улар орасида - Samsung Pay, Secure Folder, S Voice кабилар бор. Смартфонда Bixby овоз ассистенти бўлмайди. Қурилманинг нархи ва бозорга аниқ қачон чиқиши номаълум.