Ўзбекистон ва Россия божхона идоралари “Соддалаштирилган божхона йўлаги” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида давлатлар ўртасида ҳаракатланувчи товар ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки маълумот алмашиш бўйича ахборот соҳасидаги ўзаро алоқаларни синовдан ўтказиш жараёнини муваффақиятли якунлашди.

“Яшил йўлак”ни яратиш бўйича лойиҳа Россия Федерал божхона хизмати ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2016 йилнинг 30 декабридаги товарлар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишида божхона амалиётларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва РФ божхона хизматлари бўлинмалари одатий дастурий воситаларни яхшилаш ва созлаш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширишди ҳамда доимий асосда ахборот алмашинувини йўлга қўйишди.

Лойиҳа икки мамлакат компанияларига маълум шартларга риоя этилган ҳолда, мамлакатлар ўртасида ҳаракатланувчи товарларнинг алоҳида туркумларига нисбатан божхона амалиётларини амалга оширишда соддароқ тартибни олиш имконини беради.

Ҳозирги вақтда лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли, бироқ товарлар рўйхати лойиҳанинг фаолияти натижаларига кўра кенгайиши мумкин.

Соддалаштирилган божхона йўлаги лойиҳада иштирок этиш ниятини билдирган, ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти ҳар бир давлатнинг қонунчилигига мувофиқ божхона қонунчилиги бузилиши хатарининг паст даражаси тоифасига тегишли бўлган шахсларга нисбатан қўллашга мўлжалланган.