Youtube видеохостинг хизматидаги HeatWaveVisual каналида 1000 от кучига эга Nissan 240SX пойга машинасининг дрифти акс этган видео лавҳалар пайдо бўлди. Автомобилни пойгачи Мэтт Филд бошқарган. У ўтган йилги Formula Drift чемпионатида умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллаган эди. 

Филд автомобили 7.0 литрли 8 цилиндрга эга General Motors двигатели билан жиҳозланган эди. Видеолавҳани суратга олиш ишлари Калифорниядаги ёпиқ йўлда бўлиб ўтди.