Сентябр ойида таҳсил олишнинг инновацион тизимини таклиф қилувчи Ўзбекистонда муқобили йўқ таълим муассасаси - ARTEL TECHNICAL SCHOOL «Келажак мактаби» Тошкентда ўз эшикларини очади.

Сизнинг 6 ёшли фарзандингиз ёшига нисбатан зуккороқ, бироқ оддий мактабга уни фақатгина бир йилдан сўнг олишга розилик беришяптими? Аксарият ота-оналар учун таниш ҳолат. Бу бутун бир йилга тенг қадрли вақтни йўқотишга арзийдими? 6 ёшиданоқ фарзандингизни ARTEL TECHNICAL SCHOOL мактабига беришингиз мумкин. Бу муассасада ҳар бир ўқув кунидан самара фойдаланишни билишади.

Энг илғор таълим услубиётлари орқали аниқ фанлар ва инглиз тили чуқур ўқитилиши, Таълим бериш жараёнида замонавий технологияларнинг қўлланилиши, янги ривожланган мамлакатлар таълим дастурларида муваффақият билан жорий қилиниб келаётган янги фан – робототехника билан танишиш буларнинг барчаси ўқувчиларимизнинг ўзига бўлган ишончини оширишга, келажакда дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олиш имконини берувчи билим салоҳиятига бўлишига хизмат қилади.

ARTEL TECHNICAL SCHOOL’да болалар ўзларини уйдаги каби ҳис этадилар. Чунки биз энг яхши шароитлар билан таъминлаймиз. Биз уларнинг овқатланиши ҳақида ғамхўрлик қилдик, барча ўқув кабинетларини таълим қизиқарли бўлиши учун зарур барча жиҳоз ва ашёлар билан таъминладик. Болалар – айниқса кичкинтойларнинг бўш вақтлари жуда муҳимдир, шу сабабли мактаб ҳудудида, жумладан мактаб ичкариси ва ташқарисида, ҳордиқ чиқариш, ўйин ўйнаш ва тадбирлар ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд.

Албатта бизнинг ўқитувчиларимиз ҳам болага шунчаки билим бериш эмас – унинг ҳақиқий дўстига айланишга интиладилар!

Таълимнинг илк кунлардан эътиборан 11 йил давомида ARTEL TECHNICAL SCHOOL’да биз болаларда техник мутахассисликлар бўйича таҳлилий фикрлаш тарзи ва амалий кўникмаларини шакллантирамиз.

Бизнинг ўқувчиларими биринчи синфданоқ малакали мутахассислар қарамоғи остида инглиз тилини ўзлаштирадилар. Таълим сўнггида бўлажак битирувчилар инглиз тилида нафақат сўзлашиш балки техник даражасини ҳам бемалол эгаллайдилар, ҳеч қандай қийинчиликсиз чет эл бадиий адабиёти билан бир қаторда махсус адабиётларни ўқиб, чет элдаги ҳамфикр дўстлари билан ўртоқлаша оладилар.

ARTEL TECHNICAL SCHOOL’да биз фарзандингизга таълим олиш хурсандчилиги баробарида уни ўз мақсадлари сари мустақил ҳаракатлана олиш ҳиссини улашамиз. У кун сайин такомиллашади. Бизнинг ишимиз – уларга фақатгина тўғри йўналиш бериш ва улар тенглашишга лойиқ бўлган буюк шахсларни намойиш қилиш.

Шунингдек, ўқитувчилар низо келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳоли бўлган дўстона муҳитни яратишга ҳисса қўшмоқдалар.

Фарзандингиз нафақат сиз учун қадрли - ARTEL TECHNICAL SCHOOL Сизнинг бугунги кичкинтойларингиз эртага бизнинг фахримиз ва таянчимиз бўлишига чин дилдан тилакдошдир.

Батафсил маълумотларни (+998 71) 203 04 00 телефон рақамидан олиш мумкин

Манзил: Тошкент ш. Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси 28 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида