YouTube компаниясига кўнгилли равишда хизмат қилувчи ташкилотлар видео порталнинг "Болаларни ҳимоя қилиш” механизми носозлиги аниқланди. Кузатиш шуни кўрсатадики, ёш болаларни қийнаб, зўравонлик қилмоқчи бўлган ғаламислар уларга етишиш учун видео порталдан фойдаланади, YouTube'нинг эса бундан хабари бор. Ана шундай кузатувларни олиб борувчи мутахассиснинг айтишича, компания юзлаб болаларга нисбатан қилинган тажовуз ва зўрлаш ҳақидаги шикоятларга эътиборсиз бўлиб келмоқда.

2016 йилнинг декабрь ойининг ўзида 9,000 та шу турдаги ариза компания томон йўлланган бўлиб, ҳалигача кўриб чиқилмаган. Мутахассиснинг фикрича, номаълум фойдаланувчилар ўсмирлар томонидан чоп этилган лавҳаларга номақбул изоҳлар қолдиради ва айнан шу ҳақда компанияга эътироз билдирилган. Тажриба ҳолатида уюштирилган синовда 526 та шикоятдан фақат 15 тасига муносабат билдирилган.

Гарчи ҳаёсиз ёки очиқ шаҳватга ундовчи лавҳалар мавжуд бўлмаса ҳам, унинг остида қолдирилаётган изоҳларда фойдаланувчилар ёшларнинг кўпроқ эҳтиросли мавзуларга мурожаат этишига ундайди.