Туркия «Евровидение-2018» танловида иштирок этмоқчи эмас, деб баёнот беради мамлакат Бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ. Бу ҳақда душанба куни турк маҳаллий нашрлари хабар тарқатган.

Бўздоғ айнан нима сабабдан Туркия ҳукумати бундай қарорга келганини очиқламаган.

Айтиб ўтиш жоизки, турклар ушбу мусиқий танловда илк бор 1975 йили қатнашган эди. Туркиялик хонанда Сертоб Эренер эса 2003 йили танловда биринчи ўринни эгаллаган.

Туркия мазкур тадбирда охирги марта 2012 йили иштирок этганди.