Ўзбекистондаги ишсизлар сони маълум қилинди

Ўзбекистон 07 Август 2017 42821

Ўзбекистоннинг ўртача иқтисодий фаол аҳолиси сони 2017 йил январь-июнь ойларида 14,162 млн кишига етиб, жами аҳолининг 43,9 фоизини ташкил этди. Умуман, дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил январь-июнь ойларидаги иқтисодиётда банд аҳоли 13,421 млн кишини ташкил этган ва 2016 йил шу даврига нисбатан 1,7 фоизга ўсган, деб ёзмоқда Uzdaily.uz. 

Ўзбекистон Статистика қўмитасининг хабар қилишича, иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси (иқтисодиётда банд аҳолининг иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбати) 2017 йил январь–июнь ойларида 94,8 фоизни ташкил этган. 

Умуман, нодавлат секторда банд бўлганлар улуши 82,1 фоизга етган. Бу рақам 2016 йилнинг шу даврида 81,8 фоизни ташкил этган.
 
Ўтган йил рақамлари билан таққослаганда аҳолининг банд қисми орасида юк ташиш ва сақлаш (3,3 фоизга ўсган), қурилиш (2,8), алоқа ва ахборот (2,6), яшаш ва овқатланишга доир хизматлар соҳасида ишлаётганлар (2,1) ошган.

Аҳолининг иш билан банд қисми асосан, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари (27,0 фоиз), саноат (13,6), савдо (10,6), қурилиш (9,2) ва таълим (8,3%) соҳаларида ишлайди. 

Шунингдек, 2017 йил январь-июнь ойларида кичик бизнесдаги улуш иқтисодиётдаги жами банд аҳолининг 77,7 фоизини ташкил этган. 

Ишсизлик

Муносиб иш қидираётган ва бандликка кўмаклашиш идораларида рўйхатда турган фуқаролар сони июнь ойи охирига кўра, 8,3 минг кишини ташкил этган. Бу 2016 йил июнь ойидаги рақамга қараганда 42,7 фоизни ташкил этган. 

2017 йил январь–июнь ойида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган усулга мувофиқ аниқланадиган ишсизлар сони 741,4 минг кишини ташкил этади. Унга кўра, иқтисодий фаол аҳолининг 5,2 фоизини ишсизлар ташкил этади. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56198 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5547 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113058 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11020 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21207 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1928 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 559 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 666 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2131 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 847 Жамият
Кўпроқ янгиликлар