Apple'нинг яқиндагина олган патенти орқа томони force-touch-интерфейсли янги сенсор қурилмага ишора қилади. Патент «iPhone nano» номли қурилмани таърифлайди. Hi-Tech шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Ташқи кўринишига қараганда, бу - телефон интерфейсига эга, Force Touch акс алоқали ва матнли операцион тизимли анъанавий iPod nano. 

Ўтган ойда Apple расман iPod nano ишлаб чиқаришни тўхтатган эди, шундай бўлса-да, у «iPhone nano» кўринишида "қайтиши" мумкин. Умуман олганда, бундай концепция патент аризаси илк марта топширилган вақт - 2007 йилда аҳамиятли бўларди, бугун эса кичик дисплейли смартфонлар машҳур эмас. 

Apple'га берилган 9,727,082 рақамли патент 2007 йилнинг биринчи чорагида топширилган бўлишига қарамай, куни кеча  АҚШнинг Патентлар ва савдо белгилари бошқармаси томонидан чоп этилди. 

Apple тахминан 50 патент олган бўлиб, iPhone Nano, уяли алоқа қўллаб-қувватланувчи MacBook Pro, интеграциялашган сенсорли дисплей ва бошқалар шулар жумласидандир.