Келажак автомобиллари: энг яхши электрокарлар фотосуратлари

Технология 10 Август 2017 14000

Бугунги кунда розеткадан қувватланувчи машиналар билан кишини лол қолдириб бўлмаса-да, электрокарлар ҳозирча ҳаётимизга тўлиқ кириб келганича йўқ. Ҳозирча, дунё автосаноатининг йирик вакиллари бу борада ўзаро мусобақалашаётган бўлса-да, биз ажойиб электрокарлар суратини жамлашга қарор қилдик. Улар орасида ҳозирда сотилаётганлари ва келажакда ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ҳам бор.

BMV iNext келажак транспорт воситаси. Электромобилларнинг учинчи авлоди бўлувчи тўлиқ муқобил бошқарувли машина 2021 йилда сотувга чиқади.

Шунга қарамай, автомобиль учинчи даражали муқобиллик билан ишлаб чиқарилади. Бу ҳайдовчи ҳар қандай вазиятга ҳар доим тайёр туриши кераклигини англатади.

BMV iNext электрокарларида 2016 йил бошида тақдим этилган Vision Next 100  концептининг айрим жиҳатлари акс этади.

LeEco ўзининг LeSEE концептини ишлаб чиқди. Унинг салонида ускуналар панели ўрнига барча жиҳатларни акс эттирувчи узлуксиз катта экран қўйилади.

LeSEE муқобил бошқарувга ўтилганда рул чамбараги панель ичига тортилади. Унинг энг юқори тезлиги назарий жиҳатдан соатига 221 кмни ташкил этади.

Volkswagen I.D. келажакнинг яна бир ажойиб электромобили. 2016 йилда намойиш қилинган концепт бўлиб, 2020 йилдан серияли ишлаб чиқариш бошланади.

Volkswagen I.D. батареяси пол остига жойланган, электромотори машина орқа қисмида бўлади. Унинг кучи 125 кВт бўлиши мумкин. Батареяси ҳажми 400-600 км масофага етадиган 50-70 кВт бўлиши тахмин қилинмоқда.

Rolls Royce 103 EX Vision Next 100 концепти ишлаб чиқарилади. Унинг бозорларда пайдо бўлиш муддати ҳозирча маълум эмас.

Mercedes Generation EQ 2016 йилда Парижда намойиш қилинган эди. Унинг олд ва орқа ўқларига биттадан электромотор ўрнатилади. Уларнинг жами кучи 300 кВтни ташкил этади.

Mercedes Generation EQ концепти салонида рақамли ускуналар панели ўрнатилади. Унинг дисплейи 21 дюймлидир.

Янги стартапнинг Faraday Future концепти шу йил бошида намойиш этилганди. 130 кВтлик батарея эвазига FF91 608 км масофани бир марта қувватланиш билан ортда қолдиради. Уни 2018 йилдан мижозларга етказиб бериш режалаштирилган.

Renault Trezor 2016 йилнинг энг яхши концепти дея эътироф этилган.

Унинг салонида 8 бурчакли 3 дисплейли рул ва ускуналар панелига катта экран ўрнатилган.

Renault Trezor 350 от кучига эга битта электродвигатель билан жиҳозланади.

Toyota FCV Plus моторлари ғилдиракларига ўрнатилгани туфайли салонини кенгайтириш имкони пайдо бўлган.

Бундан ташқари ундан хўжаликда ташқи водород манбасини улаган ҳолда генератор сифатида фойдаланииш мумкин.

MINI Vision Next 100 концепти ҳайдовчига автомобиль бошқарувини танлаш имконини тақдим этади.

MINI Vision Next 100 ускуналар панелида Cooperizer деб номланган қурилмага эга бўлади.

Qiantu Auto K50 Roadster спорткари К50 кузови остида 294 кВтлик (400 от кучи) электромотор жойлашган.

Chery F2030 йўлтанламаси Tesla Model X кроссоверига рақобатчи бўлади. Уч ҳадли (3D) голограмма экрани, сенсорли дисплей ва йиғилувчи руль тез орада йўлларда пайдо бўлади.

Beijing Auto ArcFox-7 600 от кучига эга иккита электромобиль билан жиҳозланган. У соатига 100 км тезликка 2,8 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 260 кмни ташкил этади.

Beijing Auto ArcFox-7 бир марта қувватланиш билан 300 км масофани ортда қолдиради.

Camal Viva сўнгги ўн йилликнинг ғаройиб концепти дейиш мумкин. Унинг олдидаги от шаклли қурилмалар электр токи ишлаб чиқаради.

Tesla Model 3  ҳақиқий автомобиль. У компания маҳсулотларига харидорлар эътиборини қайтарди. Илон Маск июль ойида 30 та янги машина калитини эгаларига топширди.

35 минг долларлик электромобиль кенг оммага мўлжалланган. Янги моделга аллақачон 500 буюртма қабул қилинган.

Tesla Model X кроссовери том маънода электр йўлтанламас. Унинг эшиклари юқорига очилади ва чайка қуши қанотлари шаклини ёдга солади.

Ҳозирда, Tesla Model X кроссоверининг ўз машиналарини тюнинг ательеларда қайта жиҳозлашни ҳам бошлаб юборишган.

Tesla янги моделини чиқаришни бошлагани сабабли Model X кроссоверининг нархини 3,5 мингга арзонлаштириб, энг қуйи тўпламини 79,5 минг долларга сотишни йўлга қўйди. Унга иккита 75 кВтлик электромотор ўрнатилган.

Audi R8 e-tron машҳур спорткарнинг электрли нусхаси. 380 от кучига эга иккита электродвигатель ёрдамида машина 4,2 сонияда тезлигини 100км/соатга чиқаради.

Nissan LEAF бозорда тақдим этилаётган энг оммабоп электромобиллардан бири. Шу йилнинг куз ойларида тақдим этиладиган LEAF янги батареялар блокига эга бўлади. У ёрдамида 550 кмни ортда қолдириш мумкин бўлади.

Toyota Prius дунёдаги энг биринчи гибрид моторли енгил автомобиль. Унинг таркибидан 8,8 кВт*соатлик батарея ўрин олган. У билан 35 км юриш мумкин. Тахминий нархи 27 минг АҚШ доллари.

BMW i3 Германия компаниясининг илк серияли автомобили. У атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқармайди ва кузови углепластикдан ясалган. 170 от кучига эга электромотор литий ионли батареялар ёрдамида ҳаракатга келади.

Smart ForTwo электромобилининг энг юқори тезлиги 120 кмни ташкил этади. Аммо соатига 60 км тезлик энг оптимал ҳисобланади. Бир марта қувватлангач, 145 км масофани ортда қолдириш мумкин.

Opel Ampera-e General Motors концернининг электр хэтчбеки. Машина 200 от кучли мотор билан 5,2 сонияда тезлигини соатига 100 кмга чиқаради. Юқори тезлиги соатига 146 кмни ташкил этади.

Chevrolet Volt General Motors компаниясининг яна бир ихчам электроседани. Уни оддий хўжалик электр тармоғидан қувватлантириш мумкин.

Citroen E-Mehari соҳил дам олиш масканлари учун махсус ишлаб чиқарилган электромобиль бўлиб, 65 от кучига эга.

Renault Twizy оғир квадроцикл ҳисобланади. Унинг иккита 17 ва 5 от кучига эга бўлган 2 та намунаси бор.

Porsche 918 Spyder экологик суперэлектрокардан атиги 918 дона ишлаб чиқилган. У электрон тартибда ҳараатланганда тезлигини соатига 151 кмга етказиши мумкин.

Айтиш мумкинки, машина электроникага лиқ тўла. Орқа ўққа 129 от кучига эга, олд ўққа 116 от кучли электромоторлар ўрнатилган. Уни 7 босқичли PDK трансмиссияси ёрдамида ҳаракатга келтириш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар