АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида 12 август куни эрталаб оқ танли миллатчилар ва бошқа радикал гуруҳлар аъзолари ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқувчилар орасида тўқнашувлар бошланиб, оммавий тартибсизликларга айланиб кетган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тартибсизликлар чоғи 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Эл Томас хабар берди. Шунингдек, 35 нафар фуқаро тан жароҳати билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролик уруши вақтида конфедератлар (жанубликлар) армияси бош қўмондони бўлган, генерал Роберт Лига ўрнатилган ҳайкалнинг олиб ташланиши миллатчилар норозилигига сабаб бўлган эди.

Суратлар манбаси: Reuters