АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳридаги тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлган 32 ёшли Хезер Хейернинг онаси Сьюзан Бро АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди. Аёлнинг рад жавобига Трампнинг тартибсизликларда иккала томон айбдорлиги ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган.

“Мен у билан гаплашмадим ва гаплашмайман ҳам”, деб айтган аёл АВС телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг таъкидлашича, Оқ уй вакиллари у билан бир неча маротаба боғланишга уринишган. 

13 августда Шарлотсвиллдаги тартибсизликлар вақтида Жеймс Алекс Филдс деган йигит Chevrolet Camaro машинасида миллатчиларга қарши чиқаётганлар гуруҳига бориб урилган. Бунинг оқибатида Хезер Хейер ҳалок бўлганди, яна 19 киши жароҳат олганди.