Таомнинг юқори калорияга эга эканлиги – чиройли ва ўзига тортувчи қоматни шакллантиришда асосий душмандир. Ҳар биримиз учун ёз фаслининг асосий ширинлиги бўлган оддий музқаймоқ,  жуда кўп ўсимлик ёғига эга. Шу сабабли, чанқоқни музқаймоқ билан босиш ва жазирама иссиқда унинг ёрдамида баданни совутиш, баъзида бизнинг организмимизга салбий таъсир кўрсатади. 


Парҳезчилар бир овозда музқаймоқнинг стандарт порцияси – ҳақиқий калория бомбаси эканлигини уқтириб келишади. Бу ширинликдаги калория миқдорининг юқори эканлиги, нафақат ундаги сут миқдори, балки шакар миқдори билан ҳам ўлчанади. Шу сабабли ортиқча килограммлардан ҳалос бўлишни истаганларга, уларнинг таркибидаги шакар кўплиги туфайли сутли музқаймоқ ҳам, мевали музқаймоқ ҳам тавсия этилмайди.  

Ўзингизга маззали роҳатланишни таъқиқламаслик, шу билан бир вақтда ортиқча килограммларни йиғмасликда сизга оқсилли фитнес-музқаймоқ ёрдам беради. Ўзининг турли ёғларсиз ва шакарсиз таркиби туфайли, ушбу музқаймоқ спортчиларга ҳам, соғлиғи шакар ва ёғ истеъмол қилишга йўл қўймайдиган инсонларга ҳам тўғри келади. Уни қандли диабет касаллигида, ширинлик ва ёғларни индивидуал тарзда ҳазм қила олмаслик ҳолатларида тановвул қилиш мумкин. 

Бир вақтнинг ўзида музқаймоқнинг бундай таркиби, унинг таъм сифатида ҳеч қандай ўзгаришга олиб келмаган. У маззали, жазирама кунда чанқоқни ажойиб тарзда босади ва турли маззаларда таклиф этилади. Ортиқча калориялар билан боғлиқ муаммоларни ва ҳар бир истеъмол қилинган порциядан кейин калорияларни санаш одатини унутишингиз мумкин. 

Бундан ташқари, ўзининг оқсилли таркиби туфайли фитнес-музқаймоқ ошқозон ишини нормаллаштиради, моддалар алмашинувини яхшилайди ва организмни ташқи факторларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Бу соғлиққа салбий таъсир кўрсатмайдиган маззали ва фойдали десерт, албатта катталарга ҳам болаларга ҳам бирдек ёқади! 

Боғланиш учун: 234-34-40, 234-24-33. 
Ҳамкорлик учун: +998 977011011.

Реклама ҳуқуқи асосида.