Америкалик актёр Том Круз "Уддаланмас вазифа" кинотасмасининг 6-қисмини суратга олиш жараёнида трюкни бажаришда жароҳат олди, деб ёзмоқда TMZ сайти. 

Кўплаб трюкларни ўзи бажарадиган 55 ёшли актёр билан нохуш ҳодиса 13 августда рўй берган. 

Портал тақдим этган видеороликда Круз арқон воситасида суғурталанган ҳолда бино томидан иккинчисига ўтмоқчи бўлганида мўлжални хато олиб, иккинчи бино деворига "анчагина кучли урилгани" акс этган. Сўнгра у бино томига чиқиб суғурта арқонлари воситасида қайта сакраган, кейин уни тасвирга олиш гуруҳи вакиллари олиб кетишган. Нашр актёрнинг жароҳати қанчалик жиддий эканига ойдинлик киритмаган. 

Режиссёр Брайан Де Палманинг "Удлаланмас вазифа" фильми 1996 йилда катта экран юзини кўрган эди. 2018 йил июнида унинг 6-қисмини намойиш этиши режалаштирилган.