Туркия шарқидаги ЙТҲ натижасида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Hurriet газетаси хабар берди. 

Воқеа Агри провинциясида рўй берган - юк машинаси қайрилаётиб, кўтарма кранни микроавтобуснинг устига тушириб юборган.

Манбага кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари яна 11 киши жабрланган, улардан 4 нафари оғир аҳволда. 

Бундан аввал Анқара-Кония трассасида автобус иштирокида  ЙТҲ рўй берганди. Бу авария натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 20 нафарга яқини жароҳат олган.