Мираъзам Мирқосимов Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бундан аввал Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси Уй-жой фондини техник ҳолатини мониторинг қилиш ва ХУЖМШлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, Юнусобод тумани ҳокими сифатида ишлаган. Янги лавозим тайинлови ҳақида вилоят ҳокимлиги сайтида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Мирқосимов 25 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди

12 август куни эса Олмалиқ шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси раҳбари ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олингани хабар берилди.