Хитой Суперлигасининг 22-турида «Шангҳай СИПГ» ўз майдонида «Чунцин Лифан» клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов жамоасининг асосий таркибида майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнади ва голлардан бирига муаллифлик қилган.

Бу ғалабадан сўнг, «Шангҳай СИПГ» мусобақа жадвалида 45 очко билан 2-ўринда жойлашган.

Одил Аҳмедов мавсум бошидан буён 16та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. 

Хитой Суперлигаси, 22-тур
«Шангҳай СИПГ» - «Чунцин Лифан» - 3:2
Голлар: Халк (35 пен), Аҳмедов (72), У Лей (88) - Ҳюри (55 пен), Лью (87).