Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, 2018 йилда мудофаага харажатлар камайтирилади. Бироқ давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу армия ва флотни қайта жиҳозлаш бўйича режаларга таъсир кўрсатмайди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, кейинги йил учун бюджетни жиддий тежаш мудофаага харажатларни камайтириш ҳисобидан назарда тутилмоқда. Бу бизнинг армия ҳамда флотни қайта жиҳозлаш бўйича режаларимизга боғлиқ бўлмайди. Биз давлат мудофаа буюртмасини бажарамиз ва янги дастурни ишлаб чиқамиз», - деди Путин «Бирдам Россия» фракциясининг Давлат думасидаги раҳбари Владимир Васильев билан амалий учрашувида.

Президентнинг таъкидлашича, Давлат думасида мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжатини тайёрлаш жараёнида пайдо бўлаётган масалаларни жиддий кўриб чиқиш лозим.

«Бу мудофаа, хавфсизлик, иқтисодиёт, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш, иш ҳақи даражаси, фуқаролар даромадига тегишли. Бунга эътибор қаратишни сўрайман», - дея қўшимча қилиб ўтган Путин.