Фарзандларингиз жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий таълим олишини хоҳлайсизми?

VOSIQ International School and Kindergarten — халқаро мактаб ва болалар боғчаси болакайлар учун эшикларини очишга ҳозирланмоқда. Ушбу мактабгача ва мактаб таълими тизими Ўзбекистонда ягона бўлиб, Жанубий Корея ва дунёнинг энг нуфузли таълим даргоҳларидан бири — Yoju Institute of Technology (Ёджу Технологиялар Институти)нинг етакчи педагоглари томонидан ишлаб чиқилган.

Агар бугунги кунда сифатли таълим олиш болаларнинг ёшлигидан хорижий тилларга меҳри билан чамбарчас бўлиши кераклигини тушунадиган ота-она бўлсангиз, у ҳолда фарзандингиз баркамол ривожланиши учун барча шароитларни таклиф қилишга тайёрмиз.

Биз — ҳавфсиз, шинам ҳудудли, уч маҳал яхши овқатли, замонавий қурилмаларга эга мактаб ва боғчамиз. Ихтиёрий дарсларнинг кўп тармоқли дастурини таклиф этамиз ва албатта, бизда Буюк Британия, Япония ҳамда Жанубий Кореянинг малакали педагоглари фаолият олиб боришади.

Ишлаб чиқилган таълим тизимимиз болаларда ташкилотчилик, мустақил фикрлаш, ўзи ва атрофдагиларни ҳурмат қилишга асосланган. Мақсадимиз — таълимда зўр ривожланишни кўрсатадиган, ўзига ишонадиган шахсларни тарбиялаш.

Таълим бўйича Жанубий Корея услуби — бу аллақачон классикага айланиб улгурган ва умуман жаҳон бренди даражасида тан олинган. Унда билимларнинг назарий томонига эмас, амалий ишларга катта урғу берилади ва бунда боланинг характери ҳамда қизиқишларини инобатга олинади. Бу эса болаларнинг имкониятларини кашф қилишга ёрдам беради.

Бизнинг ўқув биномиз жаҳон тажрибасида мактаб таълимини ривожланишига ҳисса қўшаётган, сўнгги тенденцияларга жавоб берадиган техник қурилмалар билан жиҳозланган.

Умуман олганда биномиз интерьери ва архитектураси сизни ўз майдони билан ҳайрон қолдиради. Ҳар бир хонада интерактив доска ўрнатилган, физика ва кимё синфларида эса махсус лойиҳалаштирилган илмий-рақамли лаборотория мавжуд, ўқитувчилар ҳам таълим жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишади, кутубхонамиз кенг қамровда, барча фанлар бўйича электрон ва босма адабиётларга эга.

Стадион ва ёпиқ майдонча болалар бутун йил бўйи спорт билан шуғулланишлари имконини беради. Бундан ташқари, мактаб ва болалар боғчаси иккита бассейнга эга бўлади: бири — каттароқ болалар учун, иккинчиси — болалар боғчаси тарбияланувчилари учун. Ҳаво алмашишининг замонавий тизими бинода ҳароратнинг кескин фарқланиб кетиши олдини олади.

Биз нафақат биномизнинг кичик эгаларига, балки уларнинг ота-оналарига ҳам барча шароитларни тақдим этамиз. Бундан буён эрталабдан болангизнинг сумкасига шошиб овқат контейнерини жойлашингиз, кейин уни мактабга олиб бориш учун машинани қўзғатиш ва яна ишга отланишингизга тўғри келмайди. Чунки, куз ўрталаридан бошлаб, худди чет эл оилавий киноларидаги анъана каби мактаб автобуси болаларингизни уйингиздан олиб кетади ва олиб бориб қўяди.

Ишонтириб айтамизки, фарзандингизни ўқишга олиб кетиш учун ичи эскириб қолган ва нотаниш одамлар билан тўла капотли сариқ гигант автобус эмас, замонавий ва қулай автобус келади ҳамда унда ҳаракатланиш завқ беради. Ўз навбатида, таълим нархига қўшилган сифатли уч маҳал овқат вақтингиз ва балки ҳатто пулингизни ҳам тежашда ёрдам беради.

Биз ҳар бир шаклланиб келаётган кичик шахсга ҳурмат ва меҳр билан, энг бошидан руҳлантирувчи таълим муҳитини яратишга тайёрмиз. Бизнинг мактабимизда таълим олиш — фақатгина хорижий тил ўрганиш ва таълим олишнинг энг яхши усулигина бўлиб қолмай, шунингдек бошқа давлатларнинг маданиятини ўрганиш учун ҳам имконият.

Таълим тизимимиз давомида ўқувчилар алмашиш дастури ҳам мавжуд. Бунда энг аълочи болалар ўзларининг илк «командировка»ларига йўл олишади.

Тил ўрганишга тўлиқ йўналтириш ва тенгдошлари билан доимий мулоқот ёшликдан хорижий тилда гаплашиш қобилиятларини юқори даражада шакллантиради.

Шу билан бирга мажмуамиз ҳудудида видео-назорат ўрнатилган. Бу биринчи навбатда таълим жараёни ва унинг сифати, ҳамда ҳавфсизлик учун зарур бўлса, бундан ташқари ота-оналар ҳам фарзандларини мактаб ва болалар боғчамизда кузатиб туришларига имкон беради.

VOSIQ International School and Kindergarten — фарзандингизнинг ёрқин келажаги сари илк қадам!

Таълим олишнинг ойлик тўлови — 1 500 000 сўм.

  • Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси, 4-проезд
  • Мўлжал: Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти
  • Телефон: +99899 8818100

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Реклама ҳуқуқи асосида