Яқин вақтларгача кўплаб давлатлар атом энергетикасига электр қувватини узилишларсиз етказиб беришнинг ягона варианти сифатида қараганди. Бироқ, ҳозирги пайтда гидроэлектростанцияларнинг ривожи анча самарали усул саналади – ўтган йилда гидроэнергетика жаҳондаги қайта тикланувчи электр қувватининг 63 фоизи ва умуман барча электр энергиясининг 17 фоизи билан таъминлаб берди. Бу соҳада Хитой, Канада ва Бразилия етакчиликни ушлаб турибди. Афтидан, яқин ўн йил ичида бошқа мамлакатлар ҳам қайта тикланувчи энергия салоҳиятига кўпроқ эътибор қаратишни бошлайди. Агарда муваффақиятга эришиладиган бўлса, инсониятни тоза ва қарийб бепул электр қуввати даври кутмоқда.

Пало-Верде АЭСи

Қуввати: 4 200 МВт
Американинг энг катта атом станцияси бир неча шаҳарлар ва 4 млн кишини электр қуввати билан таъминлайди. Шуниси қизиқки, АЭС саҳрода жойлашган ва лойиҳачилар энергоблокларни яқин орадаги муниципалитетларнинг оқова сувлари ёрдамида совутишга мажбур бўлишди.

Сургут ГРЭС-2

Қуввати: 5 680 МВт
ГРЭС нефть гази ва табиий газда ишлайди. У дунёда қувват бўйича иккинчи ИЭС ва Россиядаги электр қувватини ишлаб чиқариш бўйича энг йириги саналади.

Ханбит АЭСи

Қуввати: 5 875 МВт
Айни дамда станция дунёда катталиги бўйича бешинчи АЭС ҳисобланади. Умуман олганда, АЭС аввал Йонгван деб аталган. Бироқ, 2011 йилда балиқчилар мамлакат ҳукуматига петиция билан чиқишди – улар ўз маҳсулоти “хавфли” атом энергетикаси билан биргаликда қабул қилинишини исташмади.

Хануль АЭСи

Қуввати: 5 900 МВт
Айни дамда Ханулнинг қуввати Кореянинг бошқа АЭСи – Ханбит қуввати билан баробар. Бироқ, кореялик муҳандислар Ханулни яқин уч йил ичида янада “кучлироқ” қилиш ниятидалар ҳамда ўшанда у 8 700 МВт.ни ишлаб чиқара бошлайди

Брюс АЭСи

Қуввати: 6 232 МВт
Шимолий Америкадаги энг йирик АЭСнинг қурилиши 1987 йилда тугаганди. Брюс АЭСи Гурон кўли қирғоғида жойлашган бўлиб, маҳаллий фуқаролар бундай қўшничиликка жиддий эътироз билдирмайди.

Сянцзяба ГЭСи

Қуввати: 6 448 МВт
Бу йирик тўғонли гидроэлектростанция Янцзининг юқори оқимида жойлашган. ГЭС тўғоннинг қурилаётган поғонали шаршарасининг бир қисми ҳисобланади – Хитой лойиҳа якунида жуда кучли станциялар занжирини қўлга киритади, улар мамлакатга талаб этилувчи барча қувватни ишлаб чиқариши мумкин.

Гури ГЭСи

Қуввати: 10 235 МВт
Венесуэладаги электр қувватининг 65 фоизи айнан шу ГЭСдан етказиб берилади. Хавфли томони шундаки, станциядаги носозлик қарийб бутун давлатни қувватсиз қолдириши мумкин – 2013 йилда айнан шундай ҳолат юз берган. Ўшанда кучли ёнғин барча учта юқори вольтли линияга зарар етказган.