2017 йилнинг 16 август куни Остона шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов билан учрашди. 

Икки томон муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда айрим минтақавий мавзулар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Остона шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг янги биносини қуриш ишларини бошлашни тезлаштириш бўйича ўтказилган музокаралар якунлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири топшириғига биноан Қайрат Абдраҳмановга 2017 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича халқаро конференцияга расмий таклифнома топширилди.