«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев лавозимидан озод этилди. Бу Uzbekistan24 телеканали сайтида маълум қилинди.

Эндиликда Фурқат Зокиров «Ўзбеккино»нинг янги раҳбари этиб тайинланган. У шу вақтгача Ўзбекистон Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясига директорлик қилиб келаётганди. 

Фурқат Зокиров «Тошкент» телерадиоканали директори, кейин «Тошкент» радиоси буйича ўринбосар бўлиб ишлаган.

Фурқат Зокиров / Ўзбеккино

Отабек Мусаев 2016 йилнинг январида Аҳмаджон Умаров ўрнига «Ўзбеккино»га раҳбар этиб тайинланганди.

Отабек Мусаев / Ўзбеккино

Шунингдек, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, таниқли драматург Шуҳрат Ризаев «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари бўлди.

Шуҳрат Ризаев / Kultura.uz

Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар Низомий Жалолов ўз лавозимида қолган.