Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида профилактика инспекторлари томонидан маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

М.Улуғбек туманида 15 август куни соат 02.30 да, 1984 йилда туғилган, муқаддам 2007 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан судланган, Буз-2 даҳаси 17-уйда яшовчи В.С.га нисбатан маъмурий назорат ўрнатилганлигини била туриб, текширув вақтида, ўрнатилган вақт мобайнида ўз уйида сабабсиз бўлмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги аниқланиб, ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Улуғбек тумани ИИБ томонидан фуқаро В.С.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.