Хитойнинг Xiaomi компанияси MIJIA бренди остида "ақлли" кроссовкаларни ишлаб чиқарди. Улар Bluetooth билан таъминланган бўлиб, фитнес-билакузук тамойилига кўра ишлайди. Gizmochina сайти шу ҳақида маълум қилди. 

Free Tie Leather чарм кроссовкалари фитнес-датчик ва Bluetooth'га эга. Улар ёрдамида спорт пойабзалини Android ва iOS бошқаруви остидаги смартфонларга улаш мумкин. 

"Ақлли" кроссовкалар учун Mi Smart Home иловаси яратилган. Фойдаланувчи илова ёрдамида босиб ўтилган масофа ва қадамлар сонига доир маълумотларни олиши мумкин. Бундан ташқари, илова калориялар ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим этади. 

Кроссовкалар оқ ва қора рангларда сотувга чиққан. Уларга home.mi.com. сайтида буюртма бериш бошланган. Кроссовка нархи - 30 доллар.