Xiaomi янги ҳамёнбоп Redmi Note 5A смартфонини тақдим этди. Бу ҳақида 3dnews портали хабар берди. 

Икки қурилма ҳам 5,5 дюймли сенсор дисплейга эга. Смартфон уч хил рангдаги металл корпусларда намойиш этилди - тилларанг, пушти ва кумушранг. Бармоқ излари сканери - телефоннинг орқа томонида, дисплей остида эса сенсор бошқарув тугмалари бор.

Redmi Note 5A  икки сим карта учун иккита алоҳида ва microSD карта учун бир слотга эга. Аввалги моделларда икки сим карта ёки сим-карта ва microSD карта учун бир  гибрид слот бўлган.

Фото mi.com

Redmi Note 5A'нинг икки хил процессорли вариантлари, шунингдек доимий ҳамда оператив хотирали уч хил вариантлари бор. "Тўнғич" модель 16 мегапиксель фронтал камерага эга бўлган бўлса, "кенажаси" - 13 мегапикселли камера билан таъминланди. 

Смартфонлар, комплектига қараб, 2, 3 ёки 4 Гб оператив ва 16, 32 ёки 64 Гб доимий хотирага эга. Аккумулятор сиғими - 3080 мАс. 

Redmi Note 5A смартфонлари шу ҳафта охирига қадар сотувга чиқади. Уларнинг нархи модификациясига қараб, 100-180 долларга баҳоланади.