Бутунжаҳон боксчилик кенгаши (WBC) америкалик Флойд Мэйвэзер ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги бокс жанги ғолиби учун бериладиган камарни тайёрлади. 

Камар Money Belt (пул камари) деб аталган. У тимсоҳ терисидан тайёрланган ҳамда 3360 та бриллиант, 600 та мовий ёқут ва 300 та зумрад билан безалган. Унинг яратилишида, шунингдек, 1,5 кг олтин ишлатилган.

Жангнинг ўзи эса 26 август Лас-Вегасда биринчи ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) бўлиб ўтади ҳамда титул жанги бўлмайди. Тошкент вақти билан жанг 27 август соат 9да бошланади.