2017 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида асосий эътибор бўлажак Ўзбекистон-Жанубий Корея расмий учрашувларининг жадвали, кун тартиби, дастури ва бошқа амалий масалаларига қаратилди.