«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клубидан франциялик ярим ҳимоячи Усмон Дембелени трансфер қилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу футболчи трансфери учун 105 млн евро тўланади. Шунингдек, ушбу миқдорнинг 40 фоизи ҳажмидаги бонуслар берилиши мумкин.

20 ёшли футболчи каталонлар клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Шартномада футболчи учун 400 млн евро миқдорида бадал пули белгиланади.

Фото: Twitter/FCBarcelona

Дембеле Барселонага якшанба куни етиб келади ва кейинги куни тиббий кўрикдан ўтиб, шартномага имзо чекади.

Неймар ўрнига: «Барселона» ким учун тўламоқчи