Ёзги иссиқ ҳароратда аксарият кондиционерлардан фойдаланади. Шундай оддий қоидалар борки, уларга амал қилсангиз, касал бўлмайсиз. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кондиционерда энг паст ҳарорат ўрнатилса, инсоннинг сурункали касалликлари қўзғаб, иммунитети пасайиб кетади. 

Кўчадаги ҳарорат билан хонадаги ҳарорат ўртасидаги фарқ  етти даражадан кўп бўлмаслиги керак. Совуқ "оқим ўртасида" ўтириш керак эмас. 

Инсон учун мукаммал ҳарорат - 22-25 даража. 

Шуни ёдда тутиш керакки, хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туриш зарур. 

Кондиционерни тозалаб туришни ҳам унутмаслик керак, бу ишни имкон қадар уч ойда бир марта амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.