Қонликўл туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида профилактика инспекторлари томонидан безорилик қилган шахслар қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

2017 йил 21 август куни соат 00:30да Қонликўл тумани “Қонликўл” ОФЙ худудида жойлашган “Хабибулла Ражаббой” фермер хўжалигида, Қонликўл тумани Ғарезсизлик кўчасида яшовчи “Хабибулла Ражаббой” фермер хўжалигида ишчиси, 1986 йилда туғилган фуқаро Н.Т. ва  “Қонликўл” ОФЙда яшовчи “Хабибулла Ражаббой” фермер хўжалигида ишчиси, 1990 йилда туғилган фуқаро Т.Н.лар Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Намуна овулида яшовчи, “Хабибулла Ражаббой” фермер хўжалиги иш юритувчиси, 1976 йилда туғилган фуқаро  Х.А.ни қўллари билан уриб, тан жароҳатини етказгани аниқланиб, ушланди.

Қонликўл туман ИИБ томонидан фуқаролар Н.Т. ва Т.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.