2017 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш  бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда Давлат дон инспекцияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.          

Йиғилиш давомида Давлат дон инспекциясида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг етакчилар Кенгаши раиси тайинланди. Ушбу лавозимга Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри етакчи инспектори Дилмурод Убайдуллаев номзоди ёшлар томонидан лойиқ, деб  топилди.