Ўзбекистоннинг уч фуқароси Петербургнинг Адмиралтейск туманида номаълум шахслар ҳужумидан сўнг пичоқ орқали етказилган жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди. 

"2017 йилнинг 25 август куни Обводний канали ёнидаги 134-уй ёнида, соат тахминан 20.00лар атрофида бир гуруҳ шахслар ўртасида можаро келиб чиққан. Натижада унинг уч иштирокчиси – 21-24 ёшдаги йигитлар пичоқ жароҳатини олишди ва шифохонага олиб кетилди", - дея хабар берган Россия ИИВнинг Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.

Полициячилар ҳодиса тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.

"Интерфакс"га вазият билан таниш манбанинг хабар беришича, можаро вақтида Ўзбекистоннинг 21-25 ёшлардаги уч фуқароси пичоқланган. Жабрланганларнинг ўзи эса полициячиларга номаълум шахслар ҳужумига учраганликларини хабар беришди.