Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. 

ЎзА берган хабарга кўра, унда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, шунингдек, видеоконференцалоқа воситасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Йиғилишда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш, олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат топширадиган абитуриентларни саралаш талабларини такомиллаштириш ва уларни тайёрловчи коллеж ҳамда лицейларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кучайтириш, ҳарбийларнинг оилалари учун вилоятларда кўпқаватли уй-жойлар бунёд этиш ва уларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш, қўшинлардаги жанговар тайёргарлик салоҳиятини ошириш ва тарбиявий ишлар кўламини кенгайтириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.