Россиялик театр ва кино артисти Юрий Стоянов “Ўзбекистон24” телеканалига интервью берди. Унда актёр Иккинчи жаҳон уруши вақтида ўзбеклар оиласи унинг яқинлари ва жуда кўплаб русларга тирик қолишга ёрдам бергани ҳақида айтиб ўтди.

- Немислар Сталинградга яқин келишганида, менинг онам етти ёшда, унинг укаси эса беш ёшлар атрофида бўлган. Уларнинг тарбияси билан бувилари шуғулланган, сабаби уларнинг онаси завод билан биргаликда аввалроқ эвакуация қилинган. Немислар жуда яқин келганида, уларни эшелон билан Тошкентга эвакуация қилишади. Йўлда поездга самолётлар ҳужум қилиб, даҳшатли бомбардимон уюштирилади. Ҳамда уларнинг бари кичик станция яқинида йўқолиб қолган. Уларнинг барчаси Тошкентга алоҳида-алоҳида юборилади. У ерга етти ёшли қизча, беш ёшли бола ва уларнинг бувиси алоҳида борган. Тошкентда болалар ҳақида маълумот ва уларнинг фотосуратлари осилган деворлар ҳамда панжаралар бор эди. Шу деворлар ёнида ҳар куни кишилар йиғилган. Бу бир-бирини топиш учун ягона имконият бўлган. Шу тариқа, қоғозлар ва панжаралардаги эълонлар ёрдамида оила бирлашган.

Улар эвакуация қилинган кўпчилик каби ўзбеклар оиласида яшаган. Ўзбеклар уйидаги ягона каравот, ягона ёстиқжилд ва ёстиқни беришган. Ўзларининг захирасида бўлган энг тансиқ нарсаларни улашишган. Улар рус оилаларга очликдан азият чекишига йўл қўйишмаган. Оила нафақат тирик қолган, балки яшаб қолди. Улар урушнинг якунига қадар Тошкентда яшаб қолишади. Жуда оддий воқеа, унинг маъноси эса шундай: мен ўшандан бери ўзбек нонлари ва паловни жуда яхши кўраман, менинг онам паловни жуда яхши пиширади.

Шунингдек, Стояновнинг интервьюда маълум қилишича, ўзбекистонлик режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Меросхўр” номли янги фильмида суратга тушмоқда экан.