Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили одатдаги каби 2 сентябрь, шанба куни бошланади. Бу маълумотни Kun.uz мухбирига Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

Шу тариқа, бунгача айрим нашрларда янги ўқув йили 4 сентябрь, душанба куни бошланиши ҳақидаги хабарлар расман инкор этилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили, 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланганди. Ўшанда бунга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги президент қарори сабаб бўлганди.