Apple корпорациясининг бош директори Тим Кук 560 минг Apple акцияси кўринишидаги мукофотга эга бўлди, буларнинг ярми компания кўрсаткичларига боғлиқ. Bloomberg шу ҳақида хабар берди. 

Агентликнинг таъкидлашича, акцияларнинг бу ҳажми Apple раҳбарлари компенсациялари дастури доирасида олиш мумкин бўлган максимал кўрсаткич ҳисобланади. Кук олган акциялар нархи ўша пайтда савдолар ёпилиши пайтидаги қоғозларнинг нархидан келиб чиқиб, тахминан 89,2 миллион долларни ташкил қилган. 

Кук корпорация кўрсаткичларига боғлиқ қоғозларни олди, зеро сўнгги уч йилда Apple активлари Standard & Poors'нинг  топ-500 рўйхатидаги компанияларнинг учдан икки қисмига қараганда ишончли ўсишни кўрсатган.

Тим Кук 2011 йилдан, яъни Apple бош директори лавозимини эгаллаган вақтдан бошлаб ҳар йили мукофот олади.