Жорий йилнинг 25-28 август кунлари Адлия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик хизмати бошлиғи лавозимига Руслан Махаммадиев, етакчи юрисконсульт лавозимига Мурадулла Хаитбаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати бошлиғи лавозимига Давлатназар Матрасулов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги юридик хизмати бошлиғи лавозимига Дилшод Остонов, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги юридик хизмати бош юрисконсульти лавозимига Раҳмон Султанов, етакчи юрисконсульт лавозимига Икром Сарибоев, Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси юридик хизмати бошлиғи лавозимига Ғофуржон Сирожов, Давлат ветеринария қўмитаси юридик хизмати бошлиғи лавозимига Акмал Ташқуловлар тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида  суҳбатдан ўтказилди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган, деб топилди.