Олмалиқ шаҳридаги “Олтин олма” хиёбонида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва Маданият бўлими билан ҳамкорликда “Олмалиқ шаҳар ёшлари тўйларни ихчамлаштириш тарафдори!” шиори остида мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон ёшлар итттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, Олмалиқ шаҳар Кенгаши раислари, Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари, ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, ички ишлар бўлими, прокуратура, шаҳар бош имом-хатиби, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, ФҲДЁ бўлими, шаҳардаги тўйхоналар раҳбарлари, санъаткорлар, турмуш қуриш арафасида турган ёшлар, ёш оилалар, қайнона ва қайноталар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар тўйлардаги ортиқча харажатлар, исрофгарчиликлар, ортиқча одатларни бажариш илинжида келиб чиқаётган жанжаллар, тўйларни ўтказишда миллий урф-одатларимиз ўрнига мантиқсиз, Европа одатлари асосидаги анъаналарга асосий урғу бериб юбориш каби иллатларнинг олдини олиш борасида фикр юритишди.

Мазкур тадбирда шаҳар ёшлари тўйларни ихчамлаштириш тарафдори эканлигини баралла айтдилар ва бу борада тарғиботни кучайтиришга сўз бердилар.