1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Тошкентда байрам мушакбозлиги бўлиб ўтди.

Байрам мушакбозлиги Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланди ва 10 дақиқага яқин вақт давом этди.

Мушакбозлик Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ташкиллаштирилди.