Баланд бўйли ҳайдовчилар барча автомобилларда ҳам ўзларини қулай ҳис қилаверишмайди. Consumer Reports баланд бўйли кишилар учун энг қулай автомобилларни аниқлашни мақсад қилди. 

Топ-6 рўйхатининг биринчи сатридан 3,7 миллион рублга баҳоланувчи Audi Q7 кроссовери ўрин олди. Машина креслосидан шифтигача бўлган масофа 97 сантиметрни ташкил қилади, бу эса баланд бўйли ҳайдовчига керакли қулайликни яратади. 

Рейтингнинг иккинчи сатридан 7-версиядаги BMW қайд этилган. Седан бироз қимматроқ туради - 4,5 миллион рубль, лекин унинг креслосидан шифтигача бўлган масофа бир метрдан ошади. 

Учинчи ўрин 5,7 миллион рублли Lexus LS'га насиб этди. Бу автонинг креслоси ва шифти ўртасидаги масофа ҳам 97 сантиметрдан иборат.

Шунингдек баланд бўйли ҳайдовчиларга мўлжалланган машиналар рўйхатига Highlander, Volvo XC90 ва Subaru Forester автомобиллари ҳам киритилган. Таъкидлаш жоизки, энг сўнггисининг нархи қолганларига нисбатан арзонроқ - 1,6 миллион рубль, кресло ва шифт ўртасидаги масофа эса 1 метрдан ошади.