IFA 2017 технологик кўргазмасида Panasonic компанияси «ақлли» музлатгич концептини намойиш этди. Уни овозли буйруқлар ёрдамида бошқариш мумкин.

Музлатгич ўз эгасининг ёнига келиши, ичида қандай ичимликлар сақланаётганини хабар қилиши, таомларни тавсия этиши мумкин. Қурилмага бир неча датчиклар ўрнатилган бўлиб, улар музлатгичга хона бўйлаб ҳаракатланишда ёрдам беради.

CNet нашрининг таъкидлашича, музлатгич ҳозирча концепт сифатида намойиш этилди, у кенг кўламда ишлаб чиқарилиши борасида маълумотлар йўқ.