Япониялик киши пуэрто-риколик хонанда Луис Фонсининг "Despacito" қўшиғининг кавер-версиясини яратди. Ролик YouTube'нинг "It's a small world" канали орқали тақдим этилди. 

Видеода япониялик киши "Despacito" ва британиялик қўшиқчи Эд Шираннинг машҳур "Shape Of You" қўшиғи мусиқасини икки AR7778 калькуляторига навбатма-навбат босиб ижро этади. Ролик изоҳларида муаллиф "мусиқий асбоблар" Хитойда ишлангани ва улар интернет орқали харид қилинганини таъкидлаган.

Видеоёзув тўрт кунда 200 мингдан кўп марта кўрилди. 

Август ойида Despacito қўшиғи учун олинган клип YouTube тарихидаги энг машҳур клип сифатида эътироф этилганди: бугунги кунга қадар ушбу клип 3,5 миллиард мартадан кўп томоша қилинган. Бундан аввалги рекорд америкалик рэпер Wiz Khalifa'нинг видеоклипига тегишли. Унга қадар Gangnam Style хити билан танилган Psy беш йил давомида етакчиликни қўлдан бой бермаган.