Украинанинг Ukranians ижтимоий тармоғи ҳаммуассиси Александра Струмчинская лойиҳанинг ёпилгани ҳақида эълон қилди. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа Россиянинг "ВКонтакте" тармоғи муқобили сифатида ишлаб чиқилганди. Струмчинская ўзининг Facebook'даги саҳифасида шу ҳақида маълум қилди

"Мени Украинанинг ижтимоий тармоғи фаолияти тўхтатилиши кераклиги факти олдида қўйишди. Вазият шундай - лойиҳани амалга оширишни мустақил давом эттириш учун менинг овозимнинг ўзигина етарли эмас: компания раҳбарияти (тармоқ ҳаммуассислари) нафақат мустақил ишланмалардан, балки сизга берган ваъдамнинг устидан чиқишга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа мамлакатга етказиш имкониятидан ҳам воз кечди", - дея маълум қилди у.