2017 йилнинг 29 август куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган «Али Усмон» оилавий корхонасига тегишли эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса пайвандлаш ишларини олиб бориш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги натижасида содир бўлган.

Цехнинг 250 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Ёнғин оқибатида ушбу цехда ишловчи фуқаро М.Б. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.