БМТ комиссияси хулосасига кўра, Сурияда жорий йилнинг апрель ойида зарин моддасининг қўлланилиши билан боғлиқ ҳодиса ортида ушбу давлат ҳукумати турибди. Бу ҳақда ғарб ОАВ БМТнинг Сурияда инсон ҳуқуқлари соҳадаги жиноятларни тергов қилиши бўйича Мустақил халқаро комиссияси ҳисоботига асосан хабар берган.

Маълумотларга кўра, Сурия ҳукумати жорий йилнинг март-июль ойлари давомида кимёвий қуролдан камида етти марта фойдаланган.

4 апрель куни Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий ҳужум амалга оширилган бўлиб, унинг натижасида қарийб 100 киши қурбон бўлди. Ғарб давлатларининг аксарияти ва Сурия мухолифати фожиали ҳодисага Сурия ҳукумати жавобгар эканини маълум қилган. Дамашқдагилар айбловларни рад этмоқда.

Бироқ, АҚШ 7 апрелга ўтар кечаси Суриядаги Шайрот ҳарбий базасига қанотли ракеталар ёрдамида зарба берди.