АҚШнинг Apple компанияси ўзини киносаноатда синаб кўрмоқчи. Компания раҳбарлари Carpool Karaoke шоуси муваффақият қозонгандан кейин ўз эътиборларини “Бондиана”га қаратганлар.

Hollywood Reporter маълумотларига кўра, Metro-Goldwyn-Mayer 2 йилдан бери Бонд учун ҳуқуқларни сотишга уринмоқда. Франшиза учун Warner Bros., Sony, Universal ва Fox каби киностудиялар курашмоқда. Энди бу курашга Apple ва Amazon ҳам қўшилди.

Ҳуқуқларни сотиш бўйича битим қиймати 2-5 млрд долларни ташкил қилиши мумкин.

Apple “Бондиана” учун ҳуқуқни қўлга киритиб, кинобозорга шиддат билан кириб бориши мумкин.