5-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистон республикаси аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабуллар ўтказмоқда. Таъкидлаш жоизки, сайёр қабуллар Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Мўйноқ, Қонликўл, Элликқалъа, Амударё ва Хўжайли туманларида бўлиб ўтмоқда. 

Сайёр қабулларда 30дан зиёд вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирок этмоқда. 

Ҳозирга қадар тадбирларда Қорақалпоғистонда истиқомат қилувчи аҳоли билан 300га яқин масала муҳокама қилинди. 

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Мурожаатларнинг аксарият қисми мазмуни иш билан бандлик, пенсия, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларнинг тўланиши, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, тиббий хизмат, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва кредит олиш борасидаги муаммолардан иборат.

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 

Учрашувлар якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича республика, вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда. 

Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 
Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 
Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 
Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот 
Фото: Facebook/Халқ билан мулоқот